Мен ҳар йили молимни 40 дан 1 қисмини закот қилиб бермоқда эдим. Бу йил кредитга 15йилга 39 млнга уй сотиб олдим. Аслида 39млнлик кредитни ҳисобга олмасам закот беришга қодирман. ҳар йили уйимни қарзини тўлаб юраман(5 400 000с).Савол - закот бераманми агар берсам қай тарзда бераман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мазкур қарзингиз ношаръий бўлгани учун ҳисобга ўтмайди. Аввалгидек, закотни бераверасиз.