Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиббиётга оид маълумотлар

13:11 / 08.09.2019 | Muhammad Amin | 2756
Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар Қуръонда ва ҳадиси шарифларда шифокор инсонларга тааллуқли қандай хабарлар келган?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айни шу мавзуда бир китоб тайёрладик. Дуо қилинг, оммага етиб боришини насиб қилсин. Қуйида ўша китобдан иқтибос келтирамиз. 

Тиб илмининг аҳамияти  

Шариат инсон саломатлигига қаттиқ аҳамият қаратиб соғликни сақлашни  вожиб қилган. Чунки, соғлик инсонга берилган омонатлар ичида энг қадрлиларидан саналади. Шунинг учун жамиятда табиб ва докторларнинг бўлиши энг муҳим ишлардан ҳисобланади. Ҳолатга қараб аҳамият ва зарурати ошиб бораверади. Тиббиётга беэътиборлик хатарли ишлардандир.  Ушбу заруратни эътиборга олиб шариатимиз тиб илмини ўрганишга тарғиб қилган. Имоми Нававий роҳматуллоҳи алайҳ : “Ақлий илмларга келсак, улардан тиб ва ҳисоб китоблар каби баъзилари фарзи кифоядир” деганлар. (Ровдотут толибийн).
Имоми Ғазолий ҳам тиб илмини фарзи кифоя деганлар.   (Ровдотут толибийн).
Тибнинг аҳмиятли эканлигига эътиборан мусулмонлар яшайдиган жамиятлар ҳам бунга қаттиқ аҳамият беришлари керак. Бу илм ҳам муслим ва муслималар зиммасига фарзи кифоядир. Бемор хожатманд ва дард аламдан қийналиб турганида бу илмга бўлган зарурат қанчалик юқори экани янада намоён бўлади. Қолаверса,   Аллоҳ таоло “Зорият” сурасида 

وَفِي الأَرْضِ آيَاتٌ لِّلْمُوقِنِينَ 

20. Ва ерда аниқ ишонувчилар учун оят(белги)лар бор.

وَفِي أَنفُسِكُمْ أَفَلاَ تُبْصِرُونَ 

21. Ва ўзларингизда ҳам бор. Кўрмаяпсизларми?! деб инсон ўзини яратилиши ва тузилиши ҳақида фикр қилишига чақирган.
Инсон ер юзидаги энг улкан илоҳий мўъжиза ҳисобланади. Унинг ҳар бир аъзоси, бу аъзоларнинг вазифалари, ишлашини ўйлаб кўрган киши даҳшатга тушади. Лекин инсон ғофил, ўзининг қийматини ўзи билмайди. Ўзидаги сирлардан бехабар. Унинг жисми битмас-туганмас мўъжиза, жасади мўъжиза, руҳий ҳолати мўъжиза, ички ва ташқи оламлари ҳадсиз-ҳисобсиз мўъжизалардан иборат. Юраги ёки ўпкасининг ишлаши, кўзининг кўриши, қулоғининг эшитиши, димоғининг ҳид билиши, миясининг ўйлаши, руҳиятининг хурсанд ёки хафалик ҳолатлари – булар ҳаммаси эсли-ҳушли одамни ҳайратга солмасдан, Аллоҳнинг қудратига қойил қолдирмасдан иложи йўқ. Тиб илмини ўрганган инсон ушбу оятга тўлақонли амал қилганлардан ҳисобланади.
Шунинг учун ислом уламолари шариат илмларидан ташқари тибни ҳам ўрганишга қаттиқ аҳамият беришган.
Имоми Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ: “Мен ҳалол ва ҳаромларни  илмидан кейин тибдан кўра шарафлисини билмайман” деганлар. Имоми Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ ўзлари тиб илмига моҳир бўлганлар.
 Имоми Суютий роҳматуллоҳи алайҳ Алманҳажун Набавий номли китобларида Имоми Шофеий замоналаридаги табибларнинг баъзилари: “Имоми Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ Мисрга келганларида у киши мен билан тибдан мунозара қилди. Шунда мен бу зот ҳаммасидан кўра  тибни яхши билар экан деб ўйладим” деган. (Ҳолбуки у зот фиқҳда мужтахид мутлақ, ҳадис, тафсир ва бошқа илмларда ўз замонасида тенги йўқ олимлиги ҳаммага маълум ).
Муваффақуддин Бағдодий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Имоми Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ шариат илмида улуғ мартабада ва моҳир эканлиги билан бирга тиб илмида ҳам тенги йўқ эдилар”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat