Ассалому алайкум шайх жаноблари қилаётган хайрли ишларингизни Оллох азза ва жаллани ўзи мукофотласин.Жаноб мен кечкурин хотиним бил кушилиб эрталабги сахарликда ғафлатда қолиб ухлаб қолибман сахрликда 10 дақиқа қолганда турдим ва тез тахорат олиб сахарликни қилиб ёпиб бўлганимдан сўнг. Бомдод номозига ғусул қилсам рўзам очилиб кетмасин деб тахорат олиб ғусулга ният қилиб бошимдан бошқа барча жойимни тез ювиб чиқдим ва куни буйи барча номозларимни ўқидим. Фақат хуфтонга тўлиқ ғусил қилиб олдим, хозирда кунглим хижил бўлиб юрибди ғусул тўлиқ бўлмаган бўлса Номозларимга путр етмадими деган хадик бор. Агар путр етган бўлса қазосини ўқишим керакми.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ғусл тўлиқ бўлмаган бўлса намозларга путр етади.