Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Зинокорларни умуртқасини чиритамиз" деган оят

10:24 / 23.09.2019 | Хадижа | 2937
Ассалому алайкум! Бир жойда “Аллоҳ зинокорларга умуртқа поғонасига дард бериб чиритурмиз дейилган” деб эшитдим. Шу қайси сурани нечанчи оятида берилган?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Умуртқа поғонасига дард бериш ҳақидаги оятни билмадик.  Аллоҳ таоло "Фурқон" сурасида марҳамат қилади: 

 وَالَّذِينَ لَا يَدْعُونَ مَعَ اللَّهِ إِلَهًا آخَرَ وَلَا يَقْتُلُونَ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ وَلَا يَزْنُونَ وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ يَلْقَ أَثَامًا۝ 

68. Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур.
Яъни Аллоҳга ширк келтирса, ноҳақдан одам ўлдирса ва зино қилса, гуноҳнинг уқубатига дучор бўлади. 

 يُضَاعَفْ لَهُ الْعَذَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَيَخْلُدْ فِيهِ مُهَانًا۝ 

69. Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб)да хор бўлиб, мангу қолур. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat