Ассалому алайкум! Биз Россияда ишлаймиз. Кафе ўзимизники. Кафега ўғри боллар кўп кириб овқатланади. Улар кўп холларда кийим ўғирлаб сотади. Шунақа пайт бўладики еган овқатини пулини ўрнига кийим бериб чиқиб кетади ёки базида биз нақд пулга сотиб оламиз. Вахоланки ўғирланганини биламиз. Биз ўша кийимларни нақд пулга сотиб олиб кийиб юрсак ёки улар овқатни ўрнига берган кийимини олиб қолсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Асло жоиз эмас. Ҳаромни ҳалол пулга сотиб олсангиз ҳам ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!