Ассалому алайкум! Менинг ўғлим 6 ёшда ва у чапақай, лекин овқатини ўнг қўлида ейди. Мен унга чап қўлда овқат есанг шайтон сенинг овқатингга шерик бўлади ва бу ишинг шайтон сени йўлдан уришига куч бўлади деб тушунтирганман. Баъзида ҳозир сенинг шу ишингни чап елкангдаги фаришта ёзиб қўйди дейман. Яхши иш қилганида эса ўнг елкангдаги фаришта ёзиб қўйди дейман. Балоғат ёшига етмаганларнинг нома-и аъмоли ҳали очилмаган бўлади деб ўқиб қолдим. Айтингчи, ёш болаларни балоғатга етмагунича шайтон васваса қила оладими?
– Ва алайкум ассалом! Албатта қилади. Шайтон уларни аҳмоқ қилиб ўйнайди. Ҳозирдан уларни ёмон ишларга одатланишга буюради. Валлоҳу аълам!