Ассалому алайкум! Ҳаж, умра сафарига чиқишидан олдин кўп одамлар кўргани келади. Сафардан қайтгандан кейин ҳам жуда ҳам кўп одамлар келади, бу тўғрими? Эркакларни кўргани аёллар ҳам бораверади бу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Бу нотўғри. Зўрға пул топиб ибодатни қилиб келса, уни зиёрат қиламиз деб малоллантириш тўғри иш эмас. Қанча-қанча инсонлар боришга борамизу, меҳмон кузатишни нима қиламиз деб ўйланиб юришибди. Валлоҳу аълам!