Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ хизби.

00:00 / 06.11.2011 | eski savollar | 1969
қориака қуронда 60та хизб келади.доим кейинги сураларни бошлаганимда 1та хизб қайта қайта келтирилган. Менга илтимос Қуронда 60та хизб нимани белгиси? Нега 60та хизб такрор келади? Илтимос шу хақда малумот берсангиз! Сиздан Аллоҳ рози болсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом."Ҳизб" сўзи тўп, тўда, бўлак деган маъноларни англатади. Истилоҳда эса Қуръоннинг бир бўлагини англатади. Мусулмонлар қадимдан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидан бошлаб, Қуръонни ёд олиш ва вазифа қилиб ўқиб юриш учун уни ўзларига қулай бўлган маълум бўлакларга тақсимлаб олганлар. Бунда баъзилар сураларга, бошқалар калималарга, учинчилари эса ҳарфлар ададига кўра тақсимлаган. Аммо бу нарса ўзбошимчалик билан эмас, суннат асосида ёки билимдон устозлар таълимларига кўра бажарилган. Қуръон илмига доир китобларда бу борада етарли маълумотлар келган. Унга кўра, Қуръони Карим 3тадан тортиб, 360та бўлаккача тақсимланган. Аммо, салафлар, уламолар орасида энг машҳур бўлгани Қуръонни 30 жузга, 60 ҳизбга тақсимлаш бўлган ва кейинчалик мусҳафларда бу тақсимни акс эттриш одат тусига кирган. Буларнинг барчасида Қуръонни ўрганишни, ёдлашни, ўқиб юришни осонлаштириш мақсад қилинган. Бу ҳам бўлса Ислом умматининг Қуръони Каримга бўлган юксак эҳтимомининг нишонаси ҳисобланади, инсоният тарихида ҳеч бир китоб Қуръони Каримчалик ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлмаганининг далили ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat