Азиз Устозимиз! Аллоҳ сизга офият берсин ва авф этсин, омин.Мен учун оғир бир йўқотиш содир бўлди. Ўзи арман, Исломни қабул қилиб юртимизга келган ва Самарқанддаги "Имом Бухорий" мадрасасининг битирувчиси, кейин Россиядаги Ярославл шаҳридаги масжидлардан бирида ноиб имом бўлиб ишлаб юрган энг яқин инсонимни хуфтон намозини ўқиб бериб уйига қайтар экан отиб ўлдириб кетишди. Мен эса жуда маҳзунман. Устоз, унга шаҳидлик мақоми бериладими?