Ассалому алайкум! Ҳозирда Корея республикасидаман, ишчи виза билан келганман. Шанба якшанба кунлари кўпинча дамолиш бўлади. Шунда вақтни беҳуда ўтказмаслик учун қўшимча иш қилишимиз мумкин. Бу ерда "Арбайт Самушил" деган жой бор. Борилса бир кунлик иш беради. Ўша ерга бориб иш олиб пул топсак тўғри бўладими? У ер худди ўзимиздаги мардикор бозорни қонунийси. Биз мусулмон бўлганимиз учун уерга бориб мусулмон бўлмаган инсонни қўлидан мардикорга ўхшаб иш олиб ишлашимиз исломий жиҳатдан нотоғри жойи йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри жойи йўқ. Валлоҳу аълам!