Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқа ва ҳатна

00:00 / 30.10.2007 | eski savollar | 6003
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ассалому алайкум!Динимизда отанинг фарзанди учун амалга оширадиган ақиқа (ўғил-қиз учун) ва ҳатна (ўғил бола учун) ибодатлари аслида,бир маънодаги ибодат аҳкомидами ёки улар бошқа-бошқа бажариладими?Ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ақийқа ва Хатна ибодат эмас, маросим ва амалдир.«Ақийқа» луғатда «ёрди» маъносини англатиб, аслида янги туғилган боланинг сочига айтилади. Шариат таълимотларига мувофиқ, туғилишнинг еттинчи куни боланинг сочини олиб, ўша соч оғирлигида кумуш садақа қилмоқ тавсия қилинади. Соч бошдан ажратиб олингани учун «ақийқа» дейилади. Ўша муносабат ила сўйиладиган қўй ҳам «ақийқа» дейилади.Истеъмолда шу маънода кўп ишлатилгани учун «ақийқа» деганда фақат янги фарзанд туғилиши муносабати ила сўйиладиган қўй тушиниладиган бўлиб қолган.Салмон ибн Омир аз-Зоббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ғулом ила ақийқа бордир. Бас, унинг учун қон чиқаринг ва ундаги нопокликни кетказинг», дедилар».Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.Ҳадисдаги бу жумла янги туғилган боланинг ақийқаси ўзи билан, деб тушинилади. Яъни, ҳар бир янги туғилган болага ақийқа лозим, деганидир.«Бас, унинг учун қон чиқаринг».Яъни, янги фарзанд туғилгани шарафига жонлиқ сўйинг.ХАТНААбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иброҳим алайҳиссалом саксон йилдан кейин Қадум деган жойда ўзларини ўзлари хатна қилдилар», дедилар».Набийларнинг отаси бўлган Иброҳим алайҳиссалом кексайиб қолган пайтларида ҳам ўзларини хатна қилган эканлар. Демак Аллоҳ Таолонинг бу амри ўша пайтда жорий қилинган экан. Хатна қилдириш суннатдир. Суннат бўлганда ҳам Исломнинг шиорларидан, хусусиятларидан бири саналган суннатдир. Агар бир юртнинг одамлари хатнани тарк қилишга келишган бўлсалар, Ислом давлати бошлиғи уларга қарши уруш эълон қилади. Ўғил болаларни кичиклик чоғида хатна қилдириш мусулмон халқларнинг тарк қилмайдиган одатига айланганлиги яхши иш.Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган юмшоқ тери кесилади. Ўша терини арабчада «қалафа» дейилади.Ҳанафий мазҳаби бўйича боланинг ҳолига қараб хатнани кўтарадиган бўлганда қилинади. Етти кунлик болани хатна қилиш шарт эмас.Шунингдек, заифлиги учун хатнага чидай олмайдиганларни ҳам хатна қилинмайди.Хатна қилинмаган одам вафот этса, уни хатна қилинмайди.Хатна ҳолида туғилган шахсни хатна қилинмайди. Агар хатна қилиниши лозим бўлган жойида баъзи бир тери бўлса уни олиб ташлаб лозим бўлади.Хатначининг айби ила хатна қилинган шахсга талофат етса, тавон тўланади.Хатна муносабати ила маросим қилиш машруъдир. Ўғил болаларнинг хатнасини изҳор қилиш суннат.Ёшлигида хатна қилдирилмаганларни ҳам шариат ҳукмларини бузмаган ҳолда кейинроқ бўлса ҳам, хатна қилдириш уламоларимиз томонидан тавсия қилинади. Катта ёшдаги киши мусулмон бўлса ва хатна унга зарар келтириши хавфи бўлса, тарк қилинади.Бир одам, катта ёшда мусулмон бўлгани узри учун хатна қилинмаган бўлса, адолатли бўлади ва шаҳодати қабул қилинади. Узрсиз хатна қилинмаган одамнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Хатна шофеъий ва ҳанбалийлар наздида вожиб, ҳанафий ва моликийлар наздида суннатдир. Бола туғилганига етти кун ўтгандан бошлаб хатна қилинса бўлаверади деган уламолар ҳам бор. Баъзилар етти ёшдан ўн ёшгача хатна қилинса, яхши бўлади, деганлар.Хатначи катта одамни ёки ўсмирни хатна қилиш учун авратига назар солиши жоиз.Бу ишнинг қачалик фойдали эканини мусулмонмаслар ҳам энди-энди англаб етмоқдалар.

Топ рейтинг www.uz Openstat