Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хачирнинг гўшти

18:26 / 09.01.2020 | 1335

Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф хазратларининг ҳалол она ҳайвонга харом ота ҳайвонни чатиштирилганда олинган насл харом бўлади деб айтганларини эшитган эдик (ҳачир мисолида), лекин бу сайтда бундай олинган насл ҳалол деб ўқидик. Тушунмовчиликка ойдинлик киритиб берсангизлар


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳачирни отаси эшак онаси от бўлса ҳалол бўлади. Отаси от онаси эшак бўлса ҳалол бўлмайди. Ҳанафий мазҳабида бола онасига тобеъ бўлади. Мабодо онаси гўшти ҳалол ҳайвонлардан бўлса боласини гўшти ҳалол бўлади. Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳ онаси эшак бўлганни айтган бўлсалар керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat