Ассалому алайкум! «Пайғамбаримиз охирги замон умматларимга қўлимда сув ичираман» деган хадисларини кўп эшитганмиз. Шу хадисни сахих эмас дебсизлар. Тахоратда оғизга сув олганда «Аллоҳим пайғамбарини хавзидан сув ичиргинки ундан кегин асло ташна бўлмай» деган мазмундаги дуо бор. Шу дуони ўқимасли керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳавзи кавсардан ичиш бошқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан ичиш бошқа. Валлоҳу аълам!