Ассалому алайкум! Қабр азоби ва неъматларига иймон келтирганимиз алҳамду Лиллаҳ саволим шуки: қабрга киргандан кейин савол жавоб бўлади агар жаннатий бўлса жаннатдан бир туйнук ёки эшик очиб қўйилади агар дўзахий бўлса дўзахдан бир туйнук ёки эшик очиб қўйилади буни ҳадисда ўқидим. Энди саволим шуки дейлик бир инсонни гуноҳи кўп лекин мусулмон шу инсон вафот этди қиёмат кунида қилган гуноҳларига яраша жазони олди ва Аллоҳ Таоло фазли ва Раҳмати ила уни дўзаҳдан қутқарди ва жаннатга киргизди шу инсонни қабрдаги ҳолати қандай бöлади унга жаннатдан эшик очиб бериладими ёки дўзаҳданми? Саволим албатта илм олиш мақсадида берилди.
– Ва алайкум ассалом! Биз бу борада ҳадисларда келганчасини биламиз. Қолгани Аллоҳнинг ихтиёрида. Валлоҳу аълам!