Ассалому алайкум! Мен фура компанияда ишлайман, ҳайдовчиман. Анчадан бери бир иш қилиб келардик болалар билан уни ҳаром эканлигини Аллоҳ ҳидоят қилиб билдим, энди жуда афсусдаман. Бизни компанияда дизелни хайдовчиларга компания текинга оберади, лекин шундай ҳайдовчилар борки улар фурани компаниядан арендага олиб ҳайдашади ва компания уларга яхши ойлик беради, лекин дизелни ўзларини пулига сотиб олишлари керак. Биз олдинлари компанияни ҳайдовчиси бўлиб туриб арендага олиб ҳайдайдиган ўртоқларимизга компанияни картасидан бакини тўлдириб дизел сотиб олиб берардик. Яъни ўзимизники бўлмаган нарсадан дўстларимизга дизелини тўлдириб берардик. Компания буни билмайди, арендага ҳайдайдиганлар текинга бакини тўлдириб олишади. Энди бундан қаттиқ афсусдаман, нима қилишни билмаябман. Илтимос маслаҳат берингизлар ҳам буни телеграм каналларингизга қўйсаларингиз. Чунки жуда кўп одамлар бу ишни қилишади.
– Ва алайкум ассалом! Бу нарса компаниянинг ҳақини ейиш ҳисобланади. Қанча ҳақини еган бўлсангиз тўлашингиз шарт. Содда қилиб айтганда бу ўғирлик. Ўғирланган молнинг ҳукми қандай бўлса бунинг ҳукми ҳам шундай бўлади. Эгасига қайтариш керак. Валлоҳу аълам!