Ассалому алайкум! Рамазон ойида шайтон кишанланиб одамларга зиён бера олмайди деб биламан, аммо шундай бўлса ҳам бу муборак ойда одам хаёлларига шундай гуноҳ ишлар келиб қолаверса бунга энди ўзимиз сабабчи бўламизми? Доим Аллоҳдан паноҳ сўрайман, истиоза айтиб юраман. Шунга қарамай олдин ҳам, рўза пайтида ҳам баъзида хаёлимга шундай гуноҳ ишлар келиб қоляпти, лекин ҳеч қачон тилим билан айтмайман. Бу ҳам васвасами?
– Ва алайкум ассалом! Инсонлар ҳам табиати айниб шайтон даражасига етганлари бор, ярим йўлдагилари бор. Шайтонга ҳам ҳожат қолмади деса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!