Ассалому алайкум! Ҳадисда "Хайз кўрувчининг намозини Аллоҳ химорсиз қабул қилмайди". Химор авратни тўсадиган кийимакан. Ман намоз ўқийман лекин ўранмаганман. Жуда хохлиман ва албатта ўранаман. Хокимиятда ишлашим боис халигача ўранмадим. Охирги пайт хаттоки шуни ўйлаб ишимда бошқа ишламасамми деб туримман. Лекин хозирги пайтда битта иш топиш осонмас шунга халигача ўранолмадим. Мани ўйлантирган савол ўранмаганим боис намозларим қабул бўлмаслиги хам мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Ин шаа Аллоҳ намоз зиммангиздан адо бўлади. Намоз вақтида ўраниш фарзлигини билсангиз керак. Ўранишни фарзлигини билишингиз катта гап. Валлоҳу аълам!