Ассалому алайкум Устоз! Аллоҳ рози бо'лсин Сиздан. Илмингизга барокатлар ато этсин. Устоз, мо'мин-мусулмон ҳақида Излаш функсиясидан фойдаланиб бази бир ма'лумотларни топдим. Лекин яна бази бир томонларида сизнинг ёрдамингиз керак бо'либ турибди. Ижозат берсангиз шу саволни келтирсам.1. Устоз, айтиладики ҳамма ҳам мусулмон бо'лиши мумкин лекин мо'мин бо'лиш қийин деб. Шунга ко'ра, биз қандай қилиб мо'мин бо'ламиз? Қайси амаллар билан? (Лекин Устоз қуюдаги жавобингиздан англай олмадим буни: Амалиётда, ҳозирги кундаги истилоҳда мўмин-мусулмоннинг бир-биридан фарқи йўқ, иккови бир хил нарса. Лекин назарий жиҳатдан қараладиган бўлса, мўмин дегани луғавий мацнода имон келтирган инсон дегани, мусулмон дегани Аллоҳга таслим бўлиб Парвардигори оламнинг буйруғини бажараётган инсон дегани бўлади. Бу масала, агар чуқур кетиладиган бўлса, катта масала. Имон ва Ислом орасидаги фарқ, мўмин ва мусулмон орасидаги фарқни лу-ғат жиҳатидан қандай қаралади, урф жи-ҳатидан қандай қаралади, шариат жиҳатидан қандай қаралади, булар узун-узун баҳс-ларга сабаб бўлган, алоҳида китоблар ёзилган масалалардан бири ҳисобланади. Лекин қисқача жавоб: ҳозирги кунда бу икки сўзни бир-бирига қўшиб ишлатиш урф бўлган, икковида ҳам бир мацно тушунилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчаларимизни тўғри йўлга бошлаган бўлсин. Валлоҳу ацлам.)Олдиндан жавобингиз учун ташаккур!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Иймон келтириши лозим бўлган ақийдаларга тўла ишониш, ибодатларни адо этиш, муомалаларни ҳалол йўл билан бажариш ва ислом ахлоқлари билан хулқланиш билан.