Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот беришга қаршилик қилиш оқибатлари

10:28 / 22.05.2020 | Dilshod | 1441

Ассалому алайкум! Мен холамга закот бермоқчи эдим. Аёлим бунга қаршилик қилиб мен билан жанжал қилиб, турли бахоналар қилаяпти. Бунинг оқибатлари нимага олиб келиши қандай тушунтиришни билмаяпман. Нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Закот Қуръон оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан фарз бўлган. Мусулмонлар барча асрлар ва ўлкаларда закотнинг фарзлигига ижмоъ қилишган.
Қуръони Каримда закотнинг фарзлиги ва унинг фазилатлари ҳақида бир неча ояти карималар нозил бўлган. Қуръони Каримда «закот» сўзи ўттиз мартадан ортиқ келган бўлса, шундан йигирма еттитасида у намоз билан бирга зикр қилинган.

 وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ۝ 

«Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Расулга итоат қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангиз» (Нур сураси, 56-оят).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا أَدَّيْتَ زَكَاةَ مَالِكَ، فَقَدْ قَضَيْتَ مَا عَلَيْكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молингнинг закотини адо қилган бўлсанг, батаҳқиқ, зиммангдаги(бурч)ни бажарибсан», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Ким закотнинг фарзлигини инкор қилса, кофир бўлади, у уч марта тавба қилишга чақирилади. Тавба қилса – қилди, акс ҳолда унга нисбатан «муртад» деган ҳукм чиқарилади. Исломга янги киргани туфайли ёки чет жойларда жоҳил бўлиб ўсгани учун закотнинг фарзлигини инкор қилган одамга эса тушунтирилади ва ўргатилади, дарҳол кофир деб ҳукм қилинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat