Ҳурматли Шайх жаноблари Мен намозадаги хуши ҳақида тўлиқ маълумот беришингизни илтимос қиламан. Мендан нимагадир намоз ўқивотган вақтимда ҳаёлларим чалғиб намоздан адашиб кетяпман, Илтимос шундан қутилиш ёлларини батафсал этиб ўтсангиз. Ҳатто атайлаб шу намозни хуши қилиб оқийман десам ҳам маъ'лум вақтдан кейин ҳудди бир олам ташвиши бор одамдек ҳаёлларим намоздан бошқа томонларга чалгиъб кетади. Илтимос Шайх жаноблари ва биродарлар Оллоҳ розилиги учун саволимга тўлиқроқ маълумот бериб йўл ёруқ кўрсатсангиз. Оллоҳ рози бўлсин сизлардан. Олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу масалани аввал бир неча бор баён қилинган. Топиб ўқинг. Бунинг устига «ҳадис ва ҳаёт»нинг намоз китобида ва «Руҳий тарбия»нинг биринчи жузида ҳам батафсил ёритилган.