Бу саволингизга жавоб қуйидагича:Барча мўминлар - авлиёур роҳмандирлар. Уларнинг Аллоҳ ҳузурида ҳурматлироқлари, итоаткорроқлари ва Қуръонга кўп эргашувчироқларидир. Шарҳ: Авлиё - валийнинг жамидир. Валий - валоятдан олингандир. Валоят - адоватнинг тескарисидир. Мўминлар - Аллоҳнинг авлиёларидир. Аллоҳ таоло - уларнинг валийсидир. Аллоҳ ¤зининг мўмин бандаларини валий тутади, яхши кўради. Улар ҳам Аллоҳни валий тутадилар, яхши кўрадилар. Аллоҳ улардан рози бўлади. Улар ҳам Аллоҳдан рози бўладилар. Ким, Аллоҳнинг валийсига душманлик қилса, Аллоҳ у одамга уруш эълон қилади. Валоят шариатда-Аллоҳ таолога фақат рўза, намоз, умидворлик ва риёзатнинг кўплиги билан эмас, балки, осонлик ва қийинликда мувофиқ бўлишликдан иборатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилиб: «Қайси бир жамоат тўпланган бўлса, унда, албатта, Валиюллоҳ бўлади. Улар ани билмаслар. У ҳам ўзини билмас», деган гап ботилдир. Муҳаддислар наздида асли йўқ бир гапдир. Эҳтимол бу гапни ғойиб одамлар, ҳақида эътиқод қилувчи Қарматий мазҳабидагилар тўқиган бўлсалар керак. Одамлар ҳеч қачон башарлар кўзида ғойиб бўла олмайдилар. Фақат фаришталар ва жинлар одамлар кўзидан ғойиб бўлиши мумкин. Бу гапни айтувчилар ўзи, ғойбий одамлар-жинлар дейишимиз мумкин. Бу гапнинг ботиллиги аломати - жамоат кофир фосиқ бўлиши мумкинлигидир. Аллоҳнинг ҳақиқий авлиёларининг васфи Қуръони каримда зикр қилингандир: 1. «Албатта, Аллоҳнинг авлиёларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтириб, тақво қилганлардир. Улар учун ҳаёти дунёда ва охиратда хушхабарлар бор». (Юнус, 62-64). Ушбу оятда Аллоҳ таоло аввал ¤з авлиёларининг яхши оқибатларини уларга «хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар» (Юнус: 62) деб зикр қилди. Сўнгра: «Улар иймон келтириб, тақво қилганлардир» (Юнус: 63) деб валийликлари далилини зикр қилди. Учинчидан эса, «Улар учун ҳаёти дунёда ва охиратда хушхабарлар бор», (Юнус: 64) деб валийлик аломатларини зикр қилди. Аллоҳ таоло ўз валийларига оқ саллани, яшил чопонни, эгри асони, узун тасбеҳни, узоқ жим қолишни, мусулмонлар жамоасидан ажралиб, ёлғиз бўлишни аломат қилгани йўқ. Урфдаги авлиёлар, шариатда васф қилинган авлиёлар эмас. Ҳақиқий авлиёлар саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳум ва қиёматгача уларга яхшилик билан эргашганлардир. Муаллифнинг «Уларнинг Аллоҳ ҳузурида ҳурматлироқлари итоаткорроқлари ва Қуръонга кўп эргашувчироқларидир» дегани, мўминларнинг ҳурматлироғи Аллоҳга итоатлироғи, Қуръонга эргашувчироғидир, дегани. Яъни, Аллоҳга кўпроқ тоат қилган ва Қуръонга кўпроқ эргашган мўмин, ҳурматлироқ мўмин бўлади. Чунки, бундоқ одам тақволироқ бўлади. Тақволироқ эса, Аллоҳнинг ҳузурида ҳурматлироқ бўлади. Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ҳурматлироғингиз тақволироғингиздир», (Ҳужурот: 13) деган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арабийнинг ажамийдан, ажамийнинг арабийдан, оқнинг қорадан, қоранинг оқдан фазли йўқдир. Магар тақво билан бордир», деганлар. (Имом Аҳмад ривоят қилган). ВАЛИЙ ҲЕЧ ҚАЧОН НАБИЙ МАРТАБАСИГА ЕТА ОЛМАЙДИ 102. Авлиёлардан бирортасини анбиёларнинг бирортасидан афзал кўрмаймиз. Битта набий, ҳамма валийдан афзалдир, деймиз. Шарҳ: Яъни, авлиёлардан бирортаси, ким бўлишидан қатъий назар, Анбиё алайҳиссаломларнинг бирортасидан афзал бўла олмайди, деб эътиқод қиламиз. Агар ҳамма авлиёлар битта набий билан солиштирилса, набий улардан устун чиқади ва мартабаси юқори бўлади, деймиз. Муаллиф «Иттиҳод» мазҳабидагиларга (Банда кўп ибодати ила Аллоҳга бирлашиб кетади, деб эътиқод қилувчиларга) раддияга ишора қилмоқда. Шунингдек сўфиларнинг жоҳилларига ҳам. Чунки, улар баъзи авлиёлар анбиёлардан афзал, дейдилар. Аммо, ҳақиқий, истиқоматдаги сўфийлар, ваҳий ва шариатга амал қилишга буюрадилар. Аллоҳ таоло халойиқнинг ҳаммасини, жумладан, авлиёларни ҳам пайғамбарларга эргашишга амр қилган. Аллоҳ таоло: «Биз қайси бир Расулни юборсак, албатта, Аллоҳнинг изни ила унга итоат қилиниши учун юборганмиз», (Нисо: 64) дейди. Бошқа бир оятда эса: «Сен: «Агар Аллоҳга муҳаббат қиладиган бўлсангиз, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қилади, гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир зотдир»-деб айтгин», (Оли Имрон: 31) деган. Бас ким куфрни ботин тутиб, Исломни зоҳир қилса (яъни, ичида валийни набийдан афзал кўриб, тилида набий валийдан афзал деса) ёки ўзининг куфр ақидасини Ислом ҳижоби ила беркитса, у зиндийқдир, тавбаси қабул бўлмас. Агар ўз ихтиёри ила қўлга тушмасдан олдин тавба қилсагина, тавбаси қабул. АВЛИЁЛАРНИНГ КАРОМАТЛАРИ 103. Уларнинг кароматларига ва ишончли кишилардан тўғри қилинган ривоятларига ишонамиз. Шарҳ: Уларнинг икроми учун содир бўлган кароматларини тасдиқлаймиз. Аммо Дажжол ва унга ўхшаганларга синов учун берилган одатдан ташқари ишларини тасдиқ қилмаймиз. Шунингдек, улардан адолатли, ишончли йўллар билан собит бўлган ривоятларни тасдиқлаймиз. Ҳар бир жоҳил ва ёлғончи қилган ривоятни эмас. Ёки уларга нисбат берилган Расул ва Набий шанига лойиқ нарсаларни эмас. Пайғамбардан одатдан ташқари иш содир бўлса, одамлар ўшанга ўхшаш нарсани қилишдан ожиз қилсалар, мўъжиза бўлади. Пайғамбардан бошқа, аҳли тақво ва солиҳ одамдан одатдан ташқари иш содир бўлса, каромат бўлади. Нотўғри йўлда юрган одамдан шундоқ иш содир бўлса, сеҳр ёки синов бўлади. АЛЛОҲ ТАОЛОГА ХОС СИФАТЛАР ҲЕЧ КИМГАМЎЪЖИЗА ҲАМ, КАРОМАТ ҲАМ БЎЛМАЙДИ Шубҳа йўқки, каромат сифатлари учдир. 1-Илм. 2-Қудрат. 3-Беҳожатлик. Бу уч нарса фақатгина ёлғиз Аллоҳнинг ўзигагина хосдир. У зот ҳар бир нарсани ўз илми билан иҳота қилгандир. У зот ҳар бир нарсага қодирдир. У зот оламлардан беҳожатдир. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ушбу уч нарсадан воз кечишга амр қилгандир: «Сен: «Мен сизларга, Аллоҳнинг хазиналари менинг ҳузуримда демайман, ғойбни ҳам билмайман ва сизларга, мен фариштаман, ҳам демайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман холос»-деб айтгин». (Анъом:50) Мушриклар гоҳида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғойб илмини талаб қилишар эдилар. «Улар сендан, (қиёмат) соатидан, унинг қачон бўлишидан, сўрайдилар». (Аъроф: 187) Гоҳида эса, таъсир ўтказишни талаб қилар эдилар. «Улар, биз, то ердан бизга булоқ отилтириб чиқмагунингча иймон келтирмаймиз, дедилар». (Ал-исро: 90) Гоҳида эса, у кишида ҳам башарий ҳожатлар борлигини айблашар эдилар. «Улар: «Бу пайғамбарга нима бўлдики, таом еб, бозорда юрса»-дедилар». (Фурқон: 7) Бас, Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзлари бу нарсаларга молик эмасликларининг, бу уч нарсадан Аллоҳ берган миқдоргагина эга бўлишлари мумкинлигининг хабарини беришини амр қилди. Аллоҳ билдирганича биладилар. Аллоҳ беҳожат қилганича беҳожат бўладилар. Аллоҳ қодир қилган нарсага қодир бўладилар. Бас, барча мўъжиза ва кароматлар ушбу доирадан четга чиқа олмайди.КАРОМАТ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ «Каромат» карума-якрумудан олинган масдар бўлиб, юқорилик ва шараф маъносини англатади. Каромат шу маънода икки хил бўлади: 1. Аслий. 2. Касбий. Биринчи-аслий-кароматнинг мисоли қуйидаги оятда: «Батаҳқиқ, биз Бани Одамни мукаррам қилдик. Уларни қуруқлик ва денгизда кўтардик. Уларни пок ризқлар ила ризқлантирдик». (Ал-исро: 70) Ушбу каромат мўмин бўлсин, кофир бўлсин, башариятнинг ҳамма аъзолари учун умумийдир. Иккинчи каромат-касбий каромат мисоли: «Албатта, сизнинг Аллоҳ ҳузурида мукаррамроғингиз, тақводорроғингиздир». (Ҳужурот: 13) Бу каромат тақводор мўминда ҳосил бўлади. Одатдан ташқари ишларга каромат, дейишлик мажозийдир. Чунки, Аллоҳ таоло ўша ишларни тақводор мўминнинг икроми учун унинг томонидан содир этади. Кароматнинг зоҳир бўлишидаги ҳикмат: Каромат содир бўлганидан сўнг валийнинг ишончи яна ҳам зиёда бўлиб, дунёдаги зуҳди-тақвоси кучайиб, ҳавойи нафс даъвоси йўқолишидир. Кароматларнинг ростлигига далил: 1-Аллоҳ таолони Биби Марям қиссасидаги ушбу ояти: «Ҳар қачон унинг олдига, меҳробга кирганда, ҳузурида ризқни кўрди». (Оли Имрон: 37) 2-Қуръони каримдаги Каҳф–(ғор) соҳибларининг узун қиссаси. 3-Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг икки «Саҳиҳ» китобларидаги, устларига харсанг тушиб қолган уч кишининг қиссаси. 4-«Ким Аллоҳга тақво қилса, унга кушойиш беради ва ҳисоб қилмаган томондан ризқлантиради», (Талоқ: 2) ояти. 5-«Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон-фарқловчи қилиб беради», (Анфол: 29) ояти. Ушбу икки оятда валийликнинг шарти бўлмиш тақво зикр қилинди. Сўнгра тақводор валийнинг каромати зикр қилинди. Бу–унга ҳамма мусибатлардан кушойиш берилиши, ўйламаган, билмаган томонидан ризқининг берилиши ва ҳақ билан ботил орасини фарқловчи нурнинг берилишидир.