Ассалому алайкум! Бир одам бошқа одамдан қарз бўлиб қолса ва у айтилган вақтда бера олмаса сўнг қарз берган киши вақтида тўламадинг деб қарзини олмаса қарз бўлган киши қарзидан қутилган бўладими?
2. Қўйни боласини (қўзини) неча кунликдан бошлаб сўйиб еса ҳалол бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Йўқ. Кечиктиргани хато. Хатони тўғрилашга ҳаракат қилиш керак.
2). Туғилган куни сўйса ҳам ҳалол бўлаверади. Шариатга мувофиқ сўйилса бўлди. Валлоҳу аълам!