Ассалому алайкум! 18 ёшимдан бери бошимдан фақат қарз ва ишларим юришмайди. Нима қилса бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бу муаммони ёлғиз биргина Зот ҳал қила олади. Пешонани саждага қўйиб Аллоҳ таолодан ёлвориб сўранг. Кунига беш ўнминг бор истиғфор айтинг. Ўхшамаса шошилмай туринг. Аъробийнинг ишини қилманг, аъробий икки ракъат намоз ўқиб, мен етишиб қолдим деб ваҳий кутишни бошлаган экан. Валлоҳу аълам!