Ассалому алайкум! Қӯшниларимиз бизларга ҳасад кӯзи билан қарашади илтимос шуларга қандай муносабатда бӯлишимизни айтинг.
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагича ҳадис келади.
عَنْ أَبَانَ بْنِ عُثْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ قَالَ بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ لَمْ تُصِبْهُ فَجْأَةُ بَلَاءٍ حَتَّى يُمْسِيَ، قَالَ: فَأَصَابَ أَبَانَ الفَالِجُ، فَجَعَلَ الرَّجُلُ الَّذِي سَمِعَ عَنْهُ الْحَدِيْثَ يَنْظُرُ إِلَيْهِ، فَقَالَ لَهُ: مَا لَكَ تَنْظُرُ إِلَيَّ! فَوَاللهِ مَا كَذَبْتُ عَلَى عُثْمَانَ، وَلَا كَذَبَ عُثْمَانُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَلَكِنِ الْيَوْمُ الَّذِي أَصَابَنِي فِيْهِ مَا أَصَابَنِي غَضِبْتُ فَنَسِيْتُ أَنْ أَقُولَهَا. رَوَى هَذِهِ السِّتَّةَ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул алийм»ни уч марта айтса, кеч киргунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди», деганларини эшитдим».
Абонга фалаж етди. Ундан юқоридаги ҳадисни эшитган киши унга қарай бошлади. Шунда Абон унга:
«Нимага менга (бундай) қараяпсан?! Аллоҳга қасамки, мен Усмонга ёлғонни нисбат берганим йўқ. Усмон ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғонни нисбат бергани йўқ. Аммо менга мусибат етган куни ғазабланиб, уни айтишни унутибман», деди».
Ушбу олтитани «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Икки “Қул” билан бошланадиган сураларни ўқиб онангизга дам солинг ва онангизни ёнида-чўнтагида доимо мисвак турсин. Шунда ҳеч қанақа сеҳр-жоду таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам!