Ассаламу алайкум шайҳ ҳазрат. Сизга Саҳиҳ ал-Буҳорийда келган икки ҳадис ҳақида савол бермоқчи эдим. Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламузлуксиз ро‘за тутмог‘имдан хабар топиб, олдимга кирдилар. Мен Жанобга о‘тирмаклариучун теридан қилинган, ичига хурмо барги то‘лдирилган то‘шак солдим, ул киши унгао‘тирмай ерга о‘тирдилар, то‘шак эрса, иккимизнинг о‘ртамизда қолди. Со‘нг, Жаноб:«Сенга ҳар ойда уч кун ро‘за тутмак кифоя қилмаг‘айдирми?»- деб со‘радилар. Мен:«Ё Расулуллоҳ, бу оздир»,- дедим. «Бо‘лмаса, беш кун»,- дедилар. Мен: «Бу оздир»,-дедим. «Ул киши: «Етти кун»,- дедилар. Мен: «Бу ҳам оздир»,-дедим. Жаноб: «То‘ққизкун»,- дедилар. «Бу ҳам оз»,- дедим. Ул киши: «Оън бир кун»,- дедилар. Мен буни ҳамоз, дедим. Шунда ул киши: «Довуд алайҳиссаломнинг ро‘заларидан афзал ро‘за ё‘қдир, улярим умрга тенгдир, бир кун ро‘за тутг‘ил, бир кун ог‘зинг очиқ бо‘лсин» ,— дедилар». Ҳазрат, шу ҳадисга мувофиқ кунора ро'за тутсам ба'зи бир ҳафтада Жум'а куни ро'за тутишга то'гри келяпти, агар Жум'а куни ро'за тутсам яна бир ҳадисга зид амал қилган бо'ляпман. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: «Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, ҳеч қайсибирингиз жумъа куни (нафл) ро‘за тутмангиз, агар тутадирган бо‘лсангиз, жумъадан олдингибир кунни ёким жумъадан кейинги бир кунни қо‘шиб тутингиз, деганларини эшитганман»,-дейдилар. Бундай вақтда Жум'а куни нафл ро'засини тутишлик жоизми ёки ёиз эмасми?(Дин ё'лида қилаётган ҳизматларингизни Аллоҳ қабул қилсин!)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Жума кунини айириб, ўзида нафл рўза тутиш мумкин эмас. бошқа рўзани тутаётганда жумага тўғри келиб қолса, бўлаверади.