Ассалому алайкум! Дадам ҳаётлик пайтларида кумуш қошиқ-вилкалар сотиб олишган эди, уларни ишлатишганини эслолмайман, янгидек цейфда сақланиб турар эди. Ўқиб кўрсам, кумуш буюмлардан фойдаланиш мумкин эмас экан. Шунга шу қошиқ-вилкаларни сотиб, пулидан фойдалансак бўладими? Агар сотиш мумкин бўлса, мусулмон одамга сотсак, ишлатиш мумкин эмаслиги айтиш шарт ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди, мусулмон бўлмаганга сотинг. Ўзингизга ишлатиш жоиз бўлмаганидан кейин бошқасига ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!