Ассалому алайкум! Мен Аллоҳдан бир ниятимни ижобат қилишини чин кўнгилдан хоҳлайман. Яқинда ихлос билан Худодан сўраб ўқиладиган Ҳожат намози ҳақида ўқидим. Бу намозни ўқишнинг алоҳида шартлари борми, уни то шу ниятим ижобат бўлгунча ҳар кун ўқишим мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар куни ўқийверинг. Ҳеч қанақа шарти йўқ. Бир нарса, ижобат бўлмаяпти деган гапга шошилманг. Аллоҳ албатта бермасдан қўймайди, вақти бироз кечикиши мумкин. Қуйидаги линкда берилган мақолада ҳожат намози бор. Валлоҳу аълам!