Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кимнинг фикри тугри ?

00:00 / 11.07.2012 | eski savollar | 3466
Ассалому Алайкум , мухтарам Шайх Хазратлари.Анчадан бери жазм килолмай юрган, эрим билан уртамизда катта тортишувга сабаб булган мухим масалада сизни безовта килишга жазм килдим. Аллох хар биримизни адашишдан Узи сакласин. Хурматли Шайх хазратлари, икки йил аввал врачлар касалимни аниклаш ва даво килишда кийналганларидан кейин , ман авваллардан бери узимизни оиламизни дам солиш оркали даволаб келаётган Маргилон шахридан исмлари – Назирахон булган «касидахон» аёлга учраганидим. Бу хакда эримга айтиб , у кишининг розиликларини олдим. Тез орада шифо топдим , шу каторда кизларимни хам даволатдим. Хар сафар холатимиз ёмонлашганида у аёлга учрай бошладик ва дардларимизга шифо топардик. Орада шу аёл мани илтимосимга биноан Аллохдан бир куй эвазига угил фарзанд сураб беришини айтди. Факат бу холат амалга ошса , эрим акийкадан ташкари битта куйни Аллох йулида бериши кераклиги ва фарзанд исми билан тугилиши мумкинлиги, яъни улар айтган исм куйилиши лозимлиги тугрисида таъкидлади. Бу икки шарт эримга ёкмади. У кишида бу аёлнинг тугри йулдалилигига шубха уйгониб , суриштира бошладилар. Ва нихоят , муслимаат.уз сайтида берилган [у]Воҳид Абдуссалом Болийнинг «Сехр»[/у] сарлавхали китобини топиб, уни укиб, китобдаги холатларга ухшашлари шу аёл айтган ва килган ишлари орасида борлигини топдилар . Яъни, нон ва тарелка устига арабий ёзувлар ёзиб бериш, жонлик суйиш, узи йук одам тугрисидаги хабарларни айтиши кабилар. Ва манга у ерга боришни таъкиклаб куйдилар. Шундан кейин ман у аёлга бормай куйдим, орадан вакт утиб угил курдик, исмини хам эримнинг узлари танладилар, акийка килиб куйлар суйдилар,у аёл айтган жонлик куйни бермадилар. Лекин орадан 3-4 ой утиб , фарзанд куп касал була бошлади , ва бир куни ман эримдан яшириб, яна шу аёлга бордим. У аёл эрим адашаётганини, узлари тутган йул тугрилигини, ва эрим буни тушунишлари учун домла ва олимлардан сураб куришлари кераклигини айтдилар. Лекин эрим «хар кандай домладан сураш тугри эмас, олим одамларни эса танимайман, яхшиси шубхали холатлардан узокрок булганимиз маъкул » ,деб манга боришни ва умуман муомала килишни таъкиклаб куйдилар.Бу масалани Сизга йуллашимдан асосий сабаби шуки, уша аёлнинг узи «Ман Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларини ва у кишининг ахли аёлларини танийман, хамда Шохимардондаги зиёратда бирга булганмиз, ман тутган йулдан Шайх хазратларининг хабарлари бор, Хазратим бу йулни маъкуллаганлар, ишонмасангизлар саволбериб сураб олинглар» деб айтгани учун , ман эримнинг хаклигига шубха килиб колдим. Ушбу саволни беришга утган йилдан бери уйланаман. Чунки бу аёл Сизни бу йулни маъкуллаганингизни айтгани билан Сизга бундай савол оркали мурожаат килиш манга нокулай эди. Лекин хар икки тарафни узларини фикрлари тугрилигини таъкидлашлари манда бу ишга ойдинлик киритиш эхтиёжини янада оширди. Чунки кунглимда эрим нотугри хулоса чикараётгандай буляпти.1) Бу масалада ким хак – эримми ёки «касидахон» аёлми?2) Воҳид Абдуссалом Болийнинг «Сехр» китобларидаги маълумотларга таяниб хулоса чикарса буладими? Илтимос , Шайх хазратлари , биз илмсизларни тугри йул танлашимизга ёрдам беринг, ушбу иккиланишдан куткаринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эрингиз ҳақ.- Бу китобда ҳар хил гаплар бор. Ундан хулоса чиқармаган афзал.

Топ рейтинг www.uz Openstat