Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аврат масаласи..

00:00 / 13.07.2012 | eski savollar | 3384
[қуоте аутҳор=Одинахон Муҳаммад Содиқ]ҳанафий мазҳабида тўпиқдан пасти аврат эмас. лекин очмаган афзал. намозда очса ҳам ёпса ҳам бўлаверади. Валлоҳу Аълам. Илтимос, ушбу жавобни далилини ҳам келтира оласизми..

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ҳур аёлнинг жамийки бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно.Бу ҳукмнинг далиллари:Аллоҳ таоло «Нур» сурасида: «Сен мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фарж-ларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар», деган (31-оят).«Зоҳир бўлган зийнатлар» деганда намозда юз, икки қадам ва икки кафт англанади. Намоздан ташқарида икки қадам ҳам авратдир.«Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар.»Яъни, бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. (Кифоя 240)намоздан ташқарида оёқ аврат эмас деган ҳанафий олимлари ҳам бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat