Ассалому алайкум! Яқинда бир ҳадис ўқигандим. Бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в) Ойша онамиз билан тўғрима - тўғри ўтирдилар. Ўрталарида бир пиёла сув турганди. Ойша онамиз сувни ярмини ичдилар ва ўртага қўйдилар сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в) ни кузата бошладилар... -Мен ичган пиёладан сув ичармиканлар.. дея. Бироз вақт ўтгач Пайғамбаримиз (с.а.в) пиёлани қўлларига олдилар ва тескари тарафини айлантириб, ҳудди Ойша онамиз лаби тегиб ичган жойидан сувни ичдилар. Шу ҳадис саҳиҳми?
– Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис бор. Валлоҳу аълам!