Хурматли Хазрат бир дўстимиз бронхиал астма касали биалн оғрийди, у доимий йил давомида , бир кунда 4 -5 марта салбутамол аэрозолини оғзига сепиши керак, бу тўғрида сўраганимизда бундай холатда рўза очилади деган эдингиз , лекин унинг холати хозир шундай : у жисмоний жихатдан умуман соғлом, яъни рўза унга хечам малоллик келтирмайди ,фақатгина томоғига дори сепиб юрса бўлди.энди савол шундай-ки : бу бола агар рўза тутмайдиган бўлса каффоротини қанадай қилади?, ёки дорини сапиб рўза тутиб юраверса бўлиши мумкинми? жавоб учун олдиндан рахмат. "Олтин силсила" китобининг тақдимотини кўрдик, Аллоҳ зиёда қилсин, ва хаммамиздан рози бўлсин
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аэрозол икки хил бўлади. Биридан сепилган дори одамнинг ичига киради. Буниси бўлмайди. Иккинчисида дори фақат оғизнинг ичида қолади, қоринга кирмайди. Бунда рўза ҳам очилмайди.