Ассалому алайкум ҳурматли шайх жаноблари.Сизга саволим мен жуда ҳам виждон азобида қийналиб кетим сиздан илтимос ёрдам берин иложиси болса мен жуда гуноҳкор аёлман ёшлигимда каэф сафо қилиб юрганман ҳамма гуноҳ ишлани қилганман энди бунга жуда ҳам пушаймонман 2йил болди номоз оқиб инсоф берганига мана бу йилдан бошлаб роза ҳам тутвоман ёшим 33та ойилам ҳам бор Оллоҳга шукур лекин мен қилган гуноҳ ишларимни Оллоҳтан бошқа ҳеч ким билмайди. Айтинг нима қилай бу огир гуноҳларимни ювиш учун илтимос ичимдаги гапларни сизга айтиб ёздим ёрдам берин.КАТТАКОН РАХМАТ узур қиматлик воқтингизни олганим учун.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тавба қилиш, гуноҳларга афсус надомат қилиш ва уларни қайтармаслик билан бирга бировларга айтмаслик. Аллоҳ таоло Ўзи кечиради. Кўпроқ ибодат қилиш, астағфируллоҳни айтиш керак.