Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Акамнинг қилиқлари

17:46 / 15.12.2020 | Жасурбек | 2238

Ассалому алайкум! Мен ва аёлим ибодатдамиз, Россия давлатида ишлаймиз. Ўзбекистонда ота-онам мендан катта акам қолишган мен ота-онамни Аллоҳни розилиги учун қўлимдан келганча яхши яшашлари учун шароит қилиб беряпман. Акамга 12000$ га пул топадиган машина олиб бердим, лекин акам бу яхшилигимизни билмади. Умуман уйга пул бермади, ота-онамни хам жуда қаттиқ қийнаяпти. Мошинани хам олиб қўйдик, энди уйимиздан ўғрилик қилиб зино ишларни қиляпти. Ота-онамни хаммамизни тўйдириб юборди эл-юртни олдида номус бўлмасин деб милиция ходимларига хам топширмадик. Мен ўзим толиби илмман, илм ўрганишни яхши кўраман. Ота-онамни яхши кўриб улар қийналмасликлари азоб чекмасликлари учун акамни ўлдириб қўйсам ва тавба қилсам Аллоҳ мени кечирадими? Ноўрин савол берганим учун узр сўрайман лекин шу даражада жондан тўйдирган, неча йиллардан бери оиламиз шу акамдан озор чекамиз. Нима қилишга бошимиз қотган. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу нарса имтиҳон ҳисобланади. Ўлдириб қутилиш чора бўлганида эди имтиҳонлиги қолмас эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat