Ассалому алайкум! Мени бир касаллик бир неча йилдан бери қийнайди. Касаллигим ҳаво совуса банданимга сув тегса олди авратимни чап соққасида оғриқ пайдо бўлади. Худди нимадир тешиб чиқиб кетадигандек оғрийди. Бу йил январ ойида даволандим ва намозларимни таяммум қилиб ўқирдим шу йил ёз ўрталаридан бошлаб тахорат қилишни бошлагандим. Ўғриқ йўқ эди яхши эди. Аммо бир домламиз "Катта хожат чиқса албатта ювиш вожиб бўлади дедилар. Шуни эшитиб мустаҳабни кўп қилдим(унгача деярли мустаҳаб қилмасдим) менимча оғриқ шундан кейин бошланди. Чунки катта ҳожатгаям бир кунда 3-4 марта кичигига 10 мартадан ошиқ чиқаман. Тахорат ўртасига етсам ё тугатишим билан бирдан қистаб қолади. Кўпинча қистасаям ўқувраман чунки қишлоқ шароити совуқда ҳадеб ҳожатга боришга эринаман. Даволанишга хеч қандай имконим йўқ хозир. Махси кияй десам кўпинча махси оёғимни теллатаяптида пешиндан кейин оёғимни музлатиб юбораяпти. Нима маслаҳат берасизлар? Таяммум қилиб ўқийми? Ё оёққа сув текизмасдан тахорат қилиш йўллари борми шариатимизда?
– Ва алайкум ассалом! Авратларни ювманг. Ҳолатингизга қараб иш тутаверинг. Валлоҳу аълам!