Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Раҳбар аёлнинг ходим ва ходималари билан муомаласи

09:15 / 26.12.2020 | Shahzoda Karimboyeva | 1817

Ассалому алайкум! Раҳбар аёлнинг қўл остидаги ходим ва ходималари, ишчилари билан муомаласи қайси тартибда бўлиши керак? Номаҳрамлар, ғайридинлар ҳам бор бўлган маҳаллий ёки халқаро мажлисларга, илмий конференсияларга қатнашган (ўранган) аёлнинг нутқ сўзлаши, яъни ҳамманинг эътибори марказида туриб гапиришининг шаърий тартиби қандай бўлади? Кўпинча, кундалик ишимда тор бўлмаган узунроқ классик костум ва кенгроқ шимлар кияман. Шу жоизми? Мен "Муслимаат" ва "Бинту содиқ" ижтимоий каналларини ҳам кузатиб бораман. Бир неча кун олдин "Муслимаат" каналида "Иккиланиш" номли мурожаатга жавоб берганда "Фақат олим даражасига чиқиш ниятида бўлсангиз-у, турмушим умримни зое кетказади, десангиз унда йўли бошқа " дейилганини ўқидим. Исломда олималик ва оила йўли қандай бўлиши керак? Шунингдек, яна битта илтимосим ҳам бор эди. Кўпинча, ҳам ишда, ҳам оилада муваффақиятга эришишни мақсад қилган аёлларга Ҳадича онамиз ибрат қилинади. Яна кўплаб саҳобалар, олимлар, муҳаддисларнинг исмларини ибратли ҳикоялар ва ҳикматларда учратиб, ўйланиб қоламан. Очиғи, бу борада билимим ҳавас қилгулик даражада эмаслиги ва яна ўқиш-изланиш учун вақтим етмаётганлиги учун ўзимдан қониқмаяпман."Муслимаат" ёки "Бинту Содиқ" каналларида ҳар куни ё ҳафтада бир марта ана шундай шахслардан бирининг ҳаёти, фаолияти, кўрсатган ибратлари ҳақида аудио ёки видео маълумотлар бериб борилса, биз учун ниҳоятда катта ёрдам бўларди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сиз каби жамиятга катта фойда келтириш билан бирга шариатни маҳкам тутган аёлларни сафини кўпайтирсин. Шариат иш борасида шариат чегарасида туриб ходимлар билан муомала қилишдан асло қайтармайди. Ислом ўлкаларида бир неча аёл маликалар ҳам ўтган. Улар бутун мамлакатни бошқарганлар. Ҳадийжа онамиз ҳам катта савдогар бўлиб, қўл остиларида бир неча эркаклар фаолият юритишган. Энг асосийси илм олишдан тўхтаманг. Бир томонлама фикрловчиларни фикрига ҳам алданиб қолманг. Турмуш қуриш керак, бундай юз ўгириб бўлмайди. Қайси шаклда бўлса ҳам авратингизни беркитадиган кийим бўлса бўлди.
Чиндан  мусулмон  булсанг Аллох  сенга  ёрдам  беради.  Ёлғон  мусулмон  бўлсанг,  Аллоҳ сени балоларга гирифтор қилади.
Ҳалима Яъқуб хоним. Сингапур президенти. Ялпи ишлаб чиқариш 300 миллиард долларни ташкил қилади. Аҳоли 6000000 киши. Паспорт жаҳондаги энг кучли паспортлардан. Йиллик даромад аҳоли жон бошига 85000 доллардан тушади.
  Ҳалима хоним Яманлик кишига турмушга чиқди. Университетни битиргандан сўнг оддий бир хонада истиқомат қилишди. Мансабга мингач ҳукумат аъзоларини жамлаб деди:
- Менинг исмим Ҳалима Яъқуб. Аллоҳнинг бандаларидан бириман. Аллоҳдан қўрқаман. Ким мен билан Сингапур халқининг манфаати учун шерик бўлиб ишламоқчи бўлса мен унинг Аллоҳ йўлидаги синглисиман. Ташвишим Сингапур халқининг турмуш даражасини кўтариш. Мени бошқа нарса қизиқтирмайди.
  У амалга оширган ишлар:
1. Сингапурнинг кирими 2 тириллион доллардан ошди.
2. Сингапур фуқаросининг йиллик даромади 85000 доллардан ошди.
3. Сингапур паспорти дунёдаги энг қиммат паспорт ҳисобланади.
4. Ишсизлик 1%.
5. Ўн мингга яқин катта корхоналар очди.
6. Сингапурда бузғунчилик йўқолди.
7. Сингапурдаги ишлаб чиқариш корхоналарига солинган барча солиқлар бекор қилинди.
   Маълумот учун шуни айтиш мумкинки, Ҳалима хоним ҳар кун ўзининг аёл ёрдамчилари билан пойтахтдаги масжидда аёллар учун ажратилган бўлимда бомдод намозини ўқийди. Намоздан сўнг фуқароларнинг мушкулотини тинглайди.
   Ҳижоб ҳеч қачон орқага қайтиш ва қолоқлик бўлмаган. Ҳалима хоним бу ютуқларга қарамасдан оддий фуқаролигича қолмоқда. Уни илоҳ қилиб олишгани йўқ. Пайғамбарга ҳам тенглаштиришгани йўқ.
  Барча ҳурмат ва эҳтиром шу каби аёлларга бўлсин!
@odamlar_orasida_dastur

Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat