Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон ҳайити неча кун?

00:00 / 21.08.2012 | eski savollar | 16715

Ассалому алайкум! Шайх Хазратлари, шаввол ойининг 6 кунлик рўзаси 3 кун. Хайит байрамидан кейин тутилса керак деб юрган эдим, 2-кунида ҳали байрам ўтиб бўлмади-ку деб тутишга кўнглим бўлмаган эди. Аммо, "Ийд ал Фитр" одобларида ушбу хадисни яна бир бор яхшилаб ўқиб қолиб, ҳайит байрами шунда 1 кун эканку деб колдим. Лекин халкимизда байрам 3 кун деган гап ҳали ҳануз бор, кимдан сўрама байрам 3 кун дейди, мен қилган хулоса тўғрими ёки байрам 3 кун дейилганлик ҳақида ҳам ҳадис борми Устоз? Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, у (Мадиналик)ларнинг икки куни бўлиб, улар ўша кунларида ўйин-кулги қилишар эди.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу икки кун қандоқ кун?», – деб сўрадилар. Улар:«Биз жоҳилиятда шу кунларда ўйин-кулги қилар эдик», – дейишди.Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизларга у иккиси ўрнига улардан кўра яхшироқ – Азҳо ва Фитр кунларини берди», – дедилар».«Сунан» эгалари ривоят қилган.Азҳо – Қурбон ҳайити, Фитр – Рамазон ҳайитини билдиради.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Рамазон ҳайити бир кун.

Топ рейтинг www.uz Openstat