Ассалому алайкум! Намозимни тугатиб бўлиб, дуоларни қилиб, охирида ўрнимдан туришдан олдин сажда қилиб “Субҳана Роббиал Аъла”ни айтиб кейин тураман. Шу ишим тўғрими бидъат эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз бир нарсани унутманг. Амалларнинг оят ва ҳадисда келганларигина ибодат ҳисобланади. Ундан бошқа бирор бир амални савоб умидида қилиш бидъат ҳисобланади. Сиз қилган ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаганлар. Валлоҳу аълам!