Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отанинг қолган қарзини бўйнига олиш

18:05 / 05 февраль | Boxodir | 376

Ассалому алайкум! Отаси оламдан ўтган бўйнида қарзи қолган. Шу қарзни ўғли бўйнига олган, лекин отасини қарзини узолмаяпти. Саволим қарз ўғилни бўйнида қолиб кетадими ёки отасини?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота ўлиши билан унинг яшаб турган уйи, ҳатто арзимас пулга кирадиган бўлса ҳам сотиладиган ҳамма нарсалари ҳақдорларга берилиши шарт. Хотин, фарзандлар “Биз қаерга борамиз, бу бизни мулкимиз, бермаймиз” дейишга заррача ҳаққи йўқ. Мабодо ҳақдорларга йиллар мобайнида узамиз дейишса уларнинг зиммасига қарз бўлади. Аслида агар ота уй-жой каби қарзини тўлашга яраша нарсалар қолдирган бўлса, болалари уни сотиб тўламаслиги отасига нонкўрлик ҳисобланади. 

وَلِلنَّسَائِيِّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُ  

Насаий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу иш қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатади.
Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлиш қанчалик улуғ мақом. Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин қарз иши оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам, қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундай одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ.
Чунки қарз банданинг ҳаққи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади, холос. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat