Ассалому алайкум! Мени ошқозон ичак тизимимда кассалигим бор, кўп ел йиғилади, эгилганимда кўп қистайди, айнан таҳоратга эгилганимда ёки руку ва сажда қилганимда ел чиқаргим келади, бошқа пайтлари унчамас. 1) Мен каби одамларга енгиллик борми? 2) Таҳорат олаётган пайтимда нўҳатдек ел чиққанини сезаман таҳоратни бошқатдан қиламанми? 3) Намоз ўқиётганимда нўҳатдек ел чиққанини сезаман намозни бошқатдан ўқиманми? Келган жойидан ўқиманми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз ўқийверинг, чиқмаса бўлди.
2). Чиқса қайта таҳорат қиласиз.
3). Ўша заҳоти чиқиб таҳоратни қилиб келган жойидан давом эттириб кетаверасиз. Таҳорат қилишда таҳорат дуоларини ҳам қилмайсиз. Индамасдан бориб таҳорат қилиб келиб давом эттирасиз. Мабодо бирор гап айтиб қўйсангиз намозни бошидан қайта ўқийсиз. Зикрларни ҳам айтмайсиз. Валлоҳу аълам!