Ассалому алайкум! Аввало одобсиз савол бервотган бўлсам узур сўриман, биламизки тўлғоқ қанчадир вақт давом этади, дард кеган вақт дуо билан машғул бўлади кўп аёл, оғриқ азгина муддат қўйворганда яни 15-10-7 дақиқа орасида оғриқ кучаяди, (Коп аёллада хомила суви кетади азгина азгинадан лекн билинар даражада, қизғиш рангда) шу вақтда тахорат қабулми ва намоз ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, таҳорат қилиб намозни фарзини ўзини бўлса ҳам ўқиш керак. Валлоҳу аълам!