Ассалому алайкум! Хурматли устозлар! Мен бир саволнинг жавобини ўқиб қолдим лекин тушунмадим! Эри ўлган аёл Иддаси ҳақида эшитганман лекин ҳайз кўрмаган аёл иддаси ҳақида эшитмаганман. Қуйидаги савол жавобни ва ҳадисни тушунтириб беринглар (илмсизлигим учун узр ) илтимос "Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир» бу нима дегани? Ҳомиладор аёллар ҳайз кўрмагани учун идда сақлайди дегани бўлса қандай бўлади у илтимос идда ҳақида батафсил тушунтинглар Сизларга раҳмат мен билмаганларимни билишимга кўпига сизлар сабабли. Хайз курмайдиган аёлнинг иддаси 19:24 / 11.03.2018 | Алижон | 56811 Ассалому алайкум! Хайз кўрмайдиган аёл (ёши туфайли ёки операция қилиб бачадони олиб ташланиши сабабли) эридан ажрашса идда ўтирадими? Агар бу шарт бўлса қайси мантиққа асосланиб? «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: Ва алайкум ассалом! Аввал идда ўтириши шарт. Ҳайз кўрмайдиган аёл талоқ олгани туфайли уч ой идда ўтиради. Кичкиналиги ёки катталиги (сабабли) ёки ёши етса ҳам ҳайз кўрмаётганларники уч ойдир. Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ояти каримадир. Аллоҳ таоло Талоқ сурасида шундай марҳамат қилган: وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِن نِّسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ وَأُوْلَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَن يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ «Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганлариники ҳам. Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир» (4-оят).("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!
– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладор аёл эри ўлса ёки талоқ қилинса боласини туққунича иддада ўтиради. Туғиш муддати қанча узун ёки қисқа бўлса ҳам фарқи йўқ. Масалан эри ўлиб эртаси куни бола туғса ўша куни иддаси чиқади. Валлоҳу аълам!