Ассалому алайкум! Ман мадрасада ўқиганман илгари 8 йил бир масжидда имомлик ҳам қилганман араб тилини бирмунча биламан. Ҳозир имом эмасман (вақтинча). Кўпинча масжидга намозга борсам имом хатиб шом ва асрга келмайди. Ўрнига бир ёши катта ҳожи бобо ўтади. Ман ёш бўлганим учун ман имом бўламан деёлмайман. Мани мадраса кўрганимни ҳамма билади. Ҳожи бобо "анамтааа алайҳимммм" қилиб (та)ни чўзиб алайҳимда ģунна қилиб ўқийди, бошқа суралар ҳам шунга ўҳсаган. Лекин ҳозирча намозни бузадиган даражада қироатдаги хатони сезмадим. Ман жамоатдан маҳрум бўлмаслик учун иқтидо қилишга мажбурман. Энди саволим шуки: ман ҳожи бобога иқтидо қилган намозларни қайта уқийманми ёки йўқми, агар ўқисам шомничи аҳир шомни 2марта ўқисам биттаси нафл бўлади 3 ракатлик нафл эса бўлмайди.
– Ва алайкум ассалом! Бузиладиган даражада тажвиди бузуқ бўлса қайта ўқийсиз. Валлоҳу аълам!