Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васваса

00:00 / 08.10.2012 | eski savollar | 3281
Ассалому алайкум Хазрат.Мени анчадан буён ноо'рин саволлар қийнаяпти.Бу саволларни бергани аввалига қо'рқдим.Лекин қачондир жавоб олишим керак эди.Аввало саволларим учун узр Хазрат.Менимча бу шайтон васвасаси бо'лса керак.Нега гунохи ко'п,харом ё'л билан пул топган инсонлар хам яҳши яшайди.Бир Жума мавизасида эшитгандим:Бир ичкиликка ружу қо'йган одам рамазон ойи келганда ҳамма гуноҳ ишларини то'ҳтатиб фақат тоат ибодам қилар экан.Шу туфайли у Жаннати бо'лган экан.Шундай бо'лиши мумкинми?Гунохни қилиб-қилиб битта иш билан Жаннати бо'лиш мумкинми?Хазрат саволларим учун яна бир бор узр.Менга ёрдам беринг Хазрат.Олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Дунёда ризқ берувчи биттаю битта Зот бор. Ваҳҳоб, Раззоқ, Карийм ва Муғний Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган кишисига ризқни кенг ва хоҳлаган кишисига тор қилади. Бу ҳақиқатни У Зотнинг Ўзи айтмоқда. Ризқнинг кенг ёки тор бўлиши Аллоҳнинг розилиги ёки норозилиги аломати эмас. Шунинг учун ҳам молу дунёга инсон қадрини белгилайдиган ўлчов сифатида қараш нотўғридир. Аллоҳ кофирга ҳам, мўминга ҳам ризқ бераверади. Лекин бу ризқ улар қадрининг ўлчови эмас. Инсон қадрининг ўлчови унинг иймони, тақвоси ва солиҳ амалидир.Гоҳида Аллоҳ таоло кофир ва осийнинг ризқини кенг қилиб қўяди. У бундан ҳовлиқиб, куфрида ва исёнида яна ҳам авжга чиқади. Бориб-бориб, чегарага етганида, ҳалокатга учрайди. Демак, Аллоҳ таоло кофир ҳаддидан ошиб, қаттиқроқ азобга дучор бўлиши учун маълум бир чегарагача унинг ризқини кенг қилиб қўйган экан.Гоҳида Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон одамга бойлик бериб, ризқини кенг қилиб қўяди. Бундай пайтда мўмин одам Аллоҳ таолога янада кўпроқ шукр қила бошлайди. Бунга ўхшаш ҳолатлар Аллоҳ таолонинг ҳикматига тобеъдир. Аммо нима бўлганда ҳам, молу дунё қадр-қиймат ва охират ютуғи ўлчови эмас.Сиз эшитганга ўхшаган мавъизаларда одамларни тавбага чорлаш учун уларни қизиқтирадиган гаплар айтилаверади. Улар илмий гаплар эмас, балки тарғибот гапларидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat