Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух! Хурматли шайх хазратлари сиздан ва биздан Аллох таолло рози булсин! Таксир рухсат этсангиз саволим бор: кеча уйимизга махалла идорасидан икки аёл келиб аёлимни хижобини оркасига урашини, хозирги кунда хижоб диний либос деб тан олинганлиги ва бу такикланганлиги, аёл киши уйда утирса хам хижобини буйин оркасидан ураб кейн томок кисмига боглаб олишин айтиб кетишди... бумаса текширув жараёнида руйхатга ёзиб беришимизга тугри келади дейишди (албатта тугри сузлар билан тушунтиришди)... лекин аёл киши учун хижоб румолини буйиндан утказиб томокка боглаш мумкинми? Илтимос ёрдам беринг олдиндан катта рахмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу иш нотўғри. Сиз айтган иш қачон ва қаерда бўлган? Менимча, маҳаллий одамлар ўзларича қилишаётган бўлсалар керак.