Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Билмасдан шиалар масжидига кириб қолса...

00:00 / 21.10.2012 | eski savollar | 3008
Ассалому алайкум ҳурматли устоз! Ислом йўлида олиб бораётган ишларингизни Аллоҳим янада барокотли қилсин омин!Сизга саволим қўйидагича эди: Мен ҳозирда Самарқанд шаҳрида яшайман. Утган йилги ҳайит намозларининг бирида билмаган ҳолда шиалар масжидига бориб қолибман, буни имом амру маъруф, наҳий мункар қилиб бўлгандан сунг дуолар қилаётганда билиб қолдим, ҳайит намози ўқилишига жуда кам вақт қолганди бошқа масжидга боришга улгурмасдим, нима қилишни билмасдан улар билан қўшилишиб намозни ўқидим. Намозларимиздаги фарқ анчагина экан, лекин амру маъруфдан уларнинг шиа эканлигини ажратиш қийин. Устоз ушбу ўринда мен масхабимиз ҳукми бўйича қандай йўл тутганим афзал эди? Маълумот ўрнида айтиб утсам Самарқанд шахрида ҳозирги кунда шиаларнинг 2та жомий масжиди фаолият юритиб турибди экан. 1-си Паворот деб аталадиган жой яқинидаги Мурод Авлиё зиёратгоҳида. 2-си Панжоб деб аталадиган жойда. Устоз шаҳарга меҳмон бўлиб келган кишилар ёки менга ўхшаб билмасдан ҳайит ёинки жума намозларига бориб қолишлари мумкин шундай ҳолатларда улар қандай йўл тутишлари ҳақида маълумот берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бунинг учун аввалдан аниқ ҳаракат қилиб, сиз тушган вазиятга тушмасликка ҳракат қилиш керак. Сиз ҳайит намозини бошқа масжидда ўқишга улгирмасангиз ўқимай қўйганингиз жоиз бўларди.

Топ рейтинг www.uz Openstat