Ассалому алайкум! Мен 20 ёшман. Хали уйланмадим. Аллоҳ ман қилгани учун ўзимни номахрамлардан узоқ тутяпман. Нафс хохласа хам, баъзи қизлардан бўлган қайсидир маънодаги мойилликни хам Аллоҳ фазли билан рад этдим. Аллоҳ мени бу борада асраяпти. Алхамдулиллах. Лекин аксарият қизларни қилиб юрган ишларини кўриб, ўзи уйланишга лойиқ қиз бормикан деб ўйлиб қоламан баъзида. Устоз, Аллоҳга чин тақво қиладиган жуфти халол сўраш дуоси борми? Бунга етишиш учун самарали йўл кандай? 2. Устоз баъзида тахоратдан сўнг ел чиққандек бўлади. Ел чиқмаганига 95% ишончим комил, лекин шайтон васваса қилади. Бу баъзида бу қийинчилик туғдиради. Бундай холатда нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! 1). Қуйидаги дуони ўқинг.
وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا
74. Улар «Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил», дейдиганлардир. (Фурқон сураси). Валлоҳу аълам!
2). Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг:
https://fiqh.uz/maqola/671