Ассалому алайкум, ҳурматли шях ҳазратлари сизга яна бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Бир танишимни битта қизи бор. Ҳозир 10 ёшга кирган. Бошқа фарзандли бо'ла олишмаяпти. Ҳар қанақа усуллар блан даволаниб ко'ришди. Шунга сун'ий ё'л билан ҳомиладор бо'лмоқчи эди. Айримлар "агар умуман фарзанд ко'рмаган бо'лса оилании мустаҳкамлигини сақлаш учунгина сун'ий ҳомилага рухсат берилган холос, сизга рухсат ё'қ, чунки фарзандингиз бор эканку" деб ҳам айтишибди. Иккинчи фарзандга сун'ий ё'л билан ҳомила қилинса бо'ладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бўлади. Бемалол, ўзи эридан олинган уруғни аёлига қўйса бўлади.