Ассалому алайкум! Мен таровеҳ намозини масжидга чиқиб жамоа билан ўқияпман алҳамдулиллаҳ. Таровеҳ намозидан кейин витр намози ўқилаяпти. Мен рамазон ойида таҳажжуд ўқиганлигим учун витр намозини ўқимаяпман жамао билан. Саҳарликка барвақт туриб таҳажжуд сўнгра витр ўқияпман. Шу қилаётган ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Исмингиздаги Анвар сўзи аъйн билан эмас алиф билан ёзилади. Валлоҳу аълам!