Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм йўлида қилинган инфоқдан мақсадсиз фойдаланиш

17:14 / 02.05.2021 | Окилжон | 1312

Ассалому алайкум! Мен ўзига тўқ бўлмаган қўшнимизнинг ўғли техникалага қизиққанлиги учун, робототехника курсига ўқишга йўналтириб қўйган эдим, курс тўловларини ҳам ўзим тўлаётган эдим, ўқишида зарур бўлганлиги учун яхши ноутбук хам олиб берган эдим, 2 ой ҳам тўлиқ ўқимади, ўқув курсидан манга у болани ўқишга қатнашмаётгани тўғрисида хабар берилди. Отасидан сўрасам, бола ўқишга онасини мазаси йўқлиги учун бора олмаётган экан, энди буёғига қатнашадими деб сўраганимда, иккиланиб бориш бормаслигиниям тўлиқ этмади. Тушунишимча, қизиқиши сўнганми, ёки бошқа сабабми, хуллас ўқишга қатнашмоқчимасга ўхшади. Шу сабабли, мен унга олиб берган ноутбук компьютерини қайтариб олсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бераётганингизда нима деб берганингизга боғлиқ. Ҳадия деб берган бўлсангиз қайтариб ололмайсиз. Ишлатиб туришга деб берган бўлсангиз олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat