Ассалому алайкум! Дўстимнинг илтимоси ила бераяпман. Унинг қалби истиробда. Дўстим поччасининг дўконида сотувчилик қилган. Нафсининг гапига кириб у ерда пул ўғирлаган. Алҳамдулиллаҳ энди ҳидоят нури билан қилган ишидан жуда афсусда. У пулни ошкора қайтарай деса опасанинг оиласи бузилиши ёки иккала тарафнинг борди келди масалининг бузилиши бор экан. Дўстим пулни қоғозга ўраб “ўғирланган пул рози бўлиб кечиринглар илтимос" - деб дўконга исмини шахсини ошкор этмай ташлаб кетса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Жуда бўлади. Валлоҳу аълам!